Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:07

Россиялик мулозим Ўзбекистон билан виза режими тарафдори


Россия наркотиклар назорати бўйича идораси раҳбари Виктор Иванов Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлари билан виза тартиби жорий этилиши гиёҳвандлик моддалари ноқонуний оқимини камида 30 фоизга камайтириши мумкинлигини айтди.

“Россия” телеканали мухбири билан суҳбатда жаноб Иванов Россия орқали олиб ўтилаётган наркотик моддаларнинг аксар қисми айнан Марказий Осиёдан оқиб келаётганини таъкидлади.

Россия наркотиклар назорати бўйича идораси раҳбари фикрича, виза тартибининг йўқлиги боис наркокурерлар Россия чегарасини йилига юз марталаб эмин-эркин кесиб ўтмоқда.

Аввалроқ, Россия Ўзбекистон билан 2015 йилда виза тартиби жорий этиши эхтимоли ҳақида матбуотда хабарлар пайдо бўлган эди.

Кейинчалик Россия Ташқи Ишлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича элчиси Анвар Азимов расмий Москванинг Марказий Осиё давлатлари билан виза тизими жорий этиш ниятида эканини рад этиб чиқди.
XS
SM
MD
LG