Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:12

Покистонда илк бор ҳукумат беш йиллик муддатини тўла ўтади


Покистоннинг ҳукумати мамлакат конституцияси бўйича ажратилган беш йиллик муддатни тўла ўтаган ҳукумат сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Бош вазир Ража Парвез Ашраф айни пайтда ўз ҳукумати ўтган давр ичида олдида турган барча вазифаларни бажара олмаганини тан олди.

Жаноб Ашраф Покистондаги жорий ҳукумат ваколатларини янги фуқаролик ҳукуматига тинч топшириши демократия тантанаси эканини қайд этди.

Ҳали шу пайтгача Покистон тарихида ҳеч бир ҳукумат беш йиллик муддат оҳиригача амалда бўлмаган.

Покистон 1947 йилда мустақиллигини эълон қилганидан буён мамлакат асосан ҳарбийлар бошқаруви остида бўлиб келди. Ўтган 65 йил ичида мамлакат уч марта давлат тўнтаришини бошдан кечирди.
XS
SM
MD
LG