Линклар

Қибрис парламенти солиқлар масаласи мухокамасини бошқа кунга қолдирди


Қибрис парламенти мамлакатда банк депозитларига солиқ солиш масаласини мухокама этишни душанба кунига қолдирди.

Европа Иттифоқи молия вазирлари жума куни Қибрисга 10 миллиард евролик фавқулодда ёрдам беришга қарор қилган.

Ёрдам эвазига Қибрис ҳукумати зиммасига бюджет камомадини қисқартириш ва солиқларни ошириш ҳамда банк тизимини тартибга солиш мажбурияти юкланган эди.

Банк депозитларига солиқ солиш ана шу талабларнинг биридир. Юз минг еврогача бўлган депозитларга қарийб 7 фоиз, ундан ошиқ депозитларга эса 10 фоизлик солиқ солинишини кўзда тутувчи режа қибрисликлар норозилигига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG