Линклар

Сомалида зўрлаш қурбонидан интервю олгани учун қамалган журналист Абдиазиз Абдинур озодликка чиқди.

Журналист билан суҳбатлашган жабрланувчи аёл - Луул Али Усмон ўзини хавфсизлик хизмати ходимлари зўрлаганлари ҳақида гапириб берганди.

Суҳбати чоп этилмай қолиб кетган бу аёл ва журналист феврал ойида туҳматда айбланиб, қамоққа олинганди.

Март ойида апелляция тартибидаги аризаси кўриб чиқилган Луул Али Усмон озод қилинган, Абдинурнинг қамоқ муддати эса олти ойгача қисқартирилганди. Эндиликда унга қўйилган барча айбловлар олиб ташланган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу жараёнга куч ишлатар тузилма ходимлари дохил бўлган аёлларга ҳужумга оид ҳодисаларнинг ошкор қилинишига халақит бериш учун киришилган, деган фикрдалар.
XS
SM
MD
LG