Линклар

logo-print

Ироқдаги портлашда камида 9 киши нобуд бўлди


Ироқнинг Басра шаҳри яқинида якшанба куни ичига бомба ўрнатилган автомобил портлаши оқибатида камида тўққиз киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийлардан бўлган Али ал-Маликийга кўра, автобус бекатида содир бўлган портлашдан олдин Басра шаҳрининг ўзида ҳам бомбали машина портлатилган. Бу портлаш қурбонларсиз бўлган.

Мазкур бомбали ҳужумлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Айни пайтда, агентликларнинг ёзишича, Ал-Қоида билан боғлиқ сунний жанггарилар шу кунда шиалар бошчилигидаги Ироқ марказий ҳукуматига ишончни сусайтириш учун ҳар қанақа имкониятни ишга солмоқдалар.
XS
SM
MD
LG