Линклар

Қозоғистонлик мўйсафид чўпонни ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик Равшан Қурамбоев 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу ҳақда Новости-Казахстан ахборот агентлиги Жиноят ишлари бўйича туманлараро махсус суди судяси Мирзахан Исаев сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Судда 25 ёшли ўзбекистонлик Қурамбоевнинг Жанубий Қозоғистон вилоятида ёши ўтган чўпонни ўлдиргани исботланган. Маҳкамада судланувчи мақтул билан бирга ароқ ичиб ўтирган пайтда у билан тортишиб қолгани, даҳанаки жанг кейин ўзаро муштлашувга айлангани, Қурамбоев чўпонни таёқ билан ургани ва пировардида чўпон олинган жароҳат туфайли воқеа жойида жон таслим қилгани аниқланган.

Қилган ишидан қўрқиб кетган Қурамбоев овлоқ бир жойга жасадни кўмиб, Ўзбекистонга ўтиб кетишга муваффақ бўлган.

Ўтган йил кузида Ўзбекистонда ушланган Равшан Қурамбоев Қозоғистон Жиноят кодексининг 96-моддаси (қотиллик) бўйича айбдор деб топилиб, 12 йилга кесилган.

Қурамбоев суд ҳукми юзасидан 15 кун ичида шикоят аризасини киритиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG