Линклар

logo-print

Ўзбек ва қирғиз чегарачилари баҳсли ҳудудларни биргаликда қўриқлайди


Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг баҳсли участкаларини биргаликда қўриқлаш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда “Мир” телеканали Қирғизистон давлат чегара хизмати раҳбари Тўқўн Мамитовга иқтибосан хабар қилади.

Мамитовга кўра, қўшнилар чегаранинг баҳсли ҳудудларида хўжалик фаолиятини юритмаслик, назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтириш ва чегарада содир бўладиган фавқулодда ҳодисаларни биргаликда текшириш борасида келишиб олганлар.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси 1378 километрга узанган бўлиб, унинг қарийб 300 чақирими баҳсли бўлиб ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG