Линклар

Бишкек Бакиев иши бўйича БМТга мурожаат қилмоқчи


Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев.

Қирғизистон мамлакатнинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев хатти-ҳаракатларини инсонийлик қарши жиноят ўлароқ эътироф этилиши ҳақида резолюция қабул қилиниши мақсадида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига мурожаат қилмоқчи.

Бу ҳақда Қирғизистон парламентининг халқаро алоқалар бўйича қўмитаси раиси Қанибек Иманалиев БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Жиҳан Султанўғлу билан Ню Йоркда бўлган учрашувида маълум қилди.

Қирғизистон парламенти матбуот хизматининг очиқлашича, Иманалиев мазкур учрашувда 2010 йил 7 апрелидаги одамларни оммавий қириш инсонийликка қарши жиноят ўлароқ эътироф этилиши лозимлиги ва ўша пайтда давлат раҳбари бўлган Қурмонбек Бакиев Бишкекдаги бу қирғин учун нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро трибунал олдида ҳам жавобгарликка тортилиши кераклигини, Қирғизистон томони бу борада тегишли резолюция қабул қилиниши учун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига мурожаат қилиш ниятидла эканини айтган.

Қирғиз депутатига кўра, халқаро ҳамжамият 2010 йил 7 апрелида қуролли кучларга тинч намойишчиларга қарши қурол ишлатишга буйруқ берган ва 80 дан зиёд фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган Бакиев режимига сиёсий-ҳуқуқий баҳо бериши лозим.

Ўз навбатида, Султанўғлу бу фожеали воқеаларнинг қирғиз халқи учун нақадар муҳимлигини эътиборга олган ҳолда, БМТнинг тегишли махсус муассасалари экспертларини бу ишга жалб қилишда кўмаклашишга ҳозир эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG