Линклар

logo-print

ЕИ махсус вакили Патрисия Флор Ўзбекистонга сафар қилмоқда


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Патрисия Флор

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Патрисия Флор

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Патрисия Флор бошчилигидаги делегация 18-19 март кунлари Ўзбекистонга сафар қилади. Расмий хабарларга кўра, ЕИ делегацияси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида музокара ўтказади.

Томонлар минтақага оид долзарб масалалар, хусусан, сув заҳираларидан фойдаланиш муаммосини муҳокама қилади.

Марказий Осиё минтақасида сув заҳираларидан фойдаланиш муаммоси Ўзбекистоннинг қўшни Тожикистон ва Қирғизистон билан муноабатларидаги муаммоли нуқта ҳисобланади. Расмий Тошкент Тожикистонда Роғун ГЭСи, Қирғизистонда Қамбарота ГЭСини қуриш лойиҳаларига қарши чиқиб келади.
XS
SM
MD
LG