Линклар

Сурия мухолифати муваққат бош вазир сайламоқда


Сурия фуқаролар уруши оқибатида 70 мингдан ортиқ одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

Сурия фуқаролар уруши оқибатида 70 мингдан ортиқ одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

Истамбулда Сурия мухолифати етакчиларининг учрашуви ўтказилмоқда. Йиғинда президент Башар ал-Ассад режими назоратидан тортиб олинган Сурия минтақалари учун муваққат ҳукумат етакчисинри сайлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Туркиядаги йиғинда ўнлаб мамлакат ва ташкилотлар томонидан Сурия халқининг қонуний вакили, деб тан олинган Сурия Миллий Коалициясига кирувчи мухолифат вакиллари қатнашмоқда.

Муваққат бош вазир лавозимига 12 номзод илгари сурилган. Улар орасида Сурия режимининг собиқ қишлоқ хўжалик вазири, тадбиркорлар ва бошқалар бор.

Учрашув Сурияда исён кўтарилганига икки йўл тўлган кунларда ўтказилмоқда. 2011 йилнинг март ойида Сурия бўйича бир нечта шаҳарда демократик ўзгаришлар талаби билан тинч намойишлар бошланган. Фуқаролар урушига айланиб кетган исён оқибатида 70 мингдан ортиқ одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда. Камида 1 миллион суриялик мамлакатни тарк этган, яна 4 миллион киши мамлакат ичкарисида ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG