Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:36

Озодлик 60 ёшда: Носир Зокир


Носир Зокир.
Носир Зокир.
1997 йилнинг мартидан Озодликнинг Ўзбекистондаги мухбирлари сафига қўшилган наманганлик журналист ва “Бирлик” халк ҳаракати аъзоси Носир Зокир Озодлик радиосининг энг узоқ ишлаган маҳаллий мухбирлардан.

Ўзбекистоннинг Наманган, Фарғона вилоятларини пойи-пиёда кезган бу мухбир Тошкент бюроси иш бошлаганидан икки йил ўтиб, Озодлик радиоси ва унинг Носир Зокир каби мухбирларига нисбатан шаклланган муносабатни шундай таърифлайди.

- Мен янги ишга кирган вақтларда Озодликни ҳали кўпчилик эшитмас эди. Лекин, бюро очилгандан кейин аста-секин эшитувчилар кўпайди. Бора-бора ҳокимиятдагилар ҳам танийдиган бўлиб қолишди. Президентнинг Озодлик мухбирларига айтган гапи бор эди: "Бу раҳбарлар интервю беришга қўрқади. Агар улар бу эшикдан қувса, сиз анави дарчадан киринглар", деган гапи бор эди. Мен раҳбарларга ўша гапларни эслатар эдим, дея хотирлайди Носир Зокир.

Носир Зокир Озодлик радиоси мухбири сифатидаги фаолияти давомида ҳам мухбирлиги ва ҳам мухолифатдаги фаолияти учун икки бора қамоққа ташланган.

Биринчи бор 1992 йилда 1 ярим йиллик қамоқ жазосини ўтаган мухбир, иккинчи бор 2005 йилнинг 25 августида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимини ҳақорат қилганлик айби билан 6 ой қамоққа ҳукм этилган эди ва муддатини “қўнғироқдан қўнғироққача” ўтаган.

Носир Зокир 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеаси ҳақида биринчилардан хабар берган мухбир.

Андижон фожеаси ва ундан кейинги воқеаларни ёритгани учун Носир Зокир Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ва миллий хавфсизлик томонидан таъқиб қилинган.

Нью Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, Хюман Райтс Уотч ва бошқа халқаро ташкилотлар Носир Зокирнинг ноҳақ қамлганини ҳозирга қадар таъкидлаб баёнот берганлар.

Носир Зокир ҳозир Наманган вилоятида, оиласи бағрида яшамоқда.

Қуйида Носир Зокир билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:52 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG