Линклар

Покистоннинг Пешоварида суд биносига ҳужум қилинди


Душанба куни Покистоннинг Пешовар шаҳар суди биносида амалга оширилган ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлиб, 25 киши жароҳатланди.

Шаҳар полиция бошлиғи Имтиёз Алтафга кўра, ҳужум қилган икки жанггари ўлдирилган.

Расмийларга кўра, талафотларнинг кўпи аёл судья мажлис ўтказаётган суд залида бўлган. Ҳужумчилардан бири суд залида ўзини портлатиб юборгани оқибатида жумлдан судья жароҳатланган.

Душанба кунги ҳужум рўй берган пайтда Хайбар Пахтунхва вилояти суди биносида минглаб одам бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG