Линклар

Рамзан Қодиров футбол ҳакамини ҳақорат қилгани учун узр сўради


Рамзан Қодиров.

Рамзан Қодиров.

Россиянинг Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Грознийдаги футбол ўйини пайтида мусобақа ҳакамини ҳақорат қилгани учун узр сўради.

Якшанба куни Грознийнинг Терек жамоаси билан Татаристоннинг Рубин футбол клуби ўртасида бўлиб ўтган учрашув пайтида чечен ўйинчисига қизил карточка берган реферини Қодиров стадион овоз кучайтиргичи орқали “сотилган ҳакам” дея ҳақорат қилди.

Ўйин 0-0 ҳисобида дурранг натижаси билан якунланди.

Ўйиндан кейин Қодиров Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “реферидан эмас футбол дунёсидан” кечирим сўрашини билдирди. У якшанба кунги ўйиндан хафсаласи пир бўлганини ҳам ёзди.

Қодиров шунингдек якшанба кунги ўйин юзасидан текширув ўтказилишига эришиш ниятини билдирди.

Россия премьер лигаси маъмурияти ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.
XS
SM
MD
LG