Линклар

Дунёнинг йирик спорт беллашувларида яна Ўзбекистонни тамсил этишни бошлаган гимнастикачи Оксана Чусовитина Францияда ўтган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги иккинчи босқичида бронза медалига сазовор бўлди.

Гимнастика спорти мезонлари бўйича нафақа ёшига етиб қолган 38 ёшли Чусовитина медални таяниб сакраш баҳсларида қўлга киритгани айтилмоқда.

Спортдаги каръерасини ўтган асрнинг 90-йилларида бошлаган Оксана Чусовитина йирик халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шаънини юқори даражада ҳимоя қилган эди.

Бироқ 2006 йилда у Германияга кўчиб, 2013 йилгача шу мамлакат терма жамоаси сафида мусобақаларда қатнашиб келган.

1975 йилда туғилган Чусовитина дунё бўйича олтита олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачидир.

Оксана Чусовитина 1992 йилги Барселона олимпиадасида олтин, 2008 йилги Пекин олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG