Линклар

logo-print
Бугун, 19 март куни Ватиканда Франциск I нинг Рим Папаси рутбасига расман тайинлаш маросими бўлиб ўтади.

Рим-католик черкови раҳбарини расмий интронизацияси (тахтга ўтқазиш маросими)
маросимида қатнашиш учун ўн мингдан зиёд одам Ватикандаги Авлиё Пётр майдонига йиғилиши кутилмоқда.

Маросимда жаҳоннинг ўнлаб мамлакатларидан раҳбарлар, жумладан, Германия Канцлери Ангела Меркел ва АҚШ Вице-президенти Жо Байденлар қатнашади.

Папани тахтга ўтқазиш маросимида қатнашиш учун дунё православ насронийлари етакчиси патриарх Варфоломей Истанбул шаҳридан Ватиканга келиши кутилмоқда.

Православлар раҳбари Рим католиклари ва Православ насронийлар ўртасида 1054 йилда бошланган ихтилофдан бери илк бор Рим-католик черкови раҳбари интронизациясида қатнашади.

Янги Рим папаси этиб сайланган Аргентина кардинали Хорхе Марио Берголио дунё католиклари орасида ўзининг камтарлиги билан ҳурмат қозонаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG