Линклар

Шаттолар оиласига россиялик асранди ўлими бўйича айбловлар қўйилмайди


АҚШнинг Техас штати расмийлари америкалик оилага нисбатан Россиядан асраб олинган Макс Шатто ўлими бўйича айбловларни қўймаслигини маълум қилди.

Техаслик оила тарафидан Россиядан асраб олинган уч яшар Макс Шатто (туғилганидаги исми Максим Кузмин) жорий йилнинг 21 январида номаълум сабабларга кўра оламдан ўтган эди.

Россия ҳукумати америкалик жуфтлик Алан ва Лаура Шаттоларни россиялик асранди ўлимида айблаб келмоқдаю

Кузатувчилар россиялик расмийларнинг бу воқеадан ўтган йили қабул қилинган россиялик болаларни АҚШ фуқаролари томонидан асраб олишни тақиқловчи қонунни оқлаш учун фаол фойдалаётганини айтишмоқда.

АҚШ терговчилари тарафидан ўтказилган текширувлар ва тўрт шифокор амалга оширган аутопсия (ўликни ёриш) амалиётлари болакай бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлганини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG