Линклар

Сурия миллий коалицияси мухолиф гуруҳи муваққат ҳукуматга раҳбарлик қилувчи бош вазирни сайлади.

Мухолифатнинг Истанбулда ўтган учрашувида Хасан Ҳитто номзоди энг кўп овоз тўплагани айтилмоқда.

Ҳитто яқин кунларда муваққат ҳукумат вазирларини тайинлаши керак.

Муваққат ҳукумат президент Башар ал-Ассад режими назоратидан тортиб олинган Сурия минтақаларини бошқариш учун тузилган.

Бироқ, таҳлилчиларга кўра, Ассад кучларига қарши курашиб келаётган тарафларнинг барчаси ҳам мухолифат тузган ҳукуматни тан олиши савол остида қолмоқда.

Алоқа технологиялари бўйича мутаҳассис Хасан Ҳитто 1963 йилда туғилган ва йиллар давомида АҚШда яшаб келган.
XS
SM
MD
LG