Линклар

logo-print
Папа Франциск 19 мартдан расман Рим Католик черковининг 266-папаси сифатидаги фаолиятини бажаришга киришди.

Бугун у Ватикан шаҳридаги Авлиё Пётр майдонига йиғилган 10 минглаб мухлиси қаршисида инагурация маросимини ўтади.

Бу маросимда қатор Европа давлатлари мулозимлари, ҳукумат раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Инагурация маросимида янги папа Францискка папалик рамзи бўлган узук ва жун матодан тикилган ёпинчиқ тақдим қилинди.

Бу рамзий ёпинчиқ Рим папасининг 1 миллиард 200 миллионлик католик оламида худди чўпон каби ҳокисор ҳамда содиқлик билан хизмат қилишини англатади.

Рим папаси инагурация маросимида ғарб ҳукуматлари мулозимлари сафида Аргентина президенти Кристина Киршнер, Германия канцлери Ангела Меркел ва АҚШ вице-президенти Жое Байденлар иштирок этди.
XS
SM
MD
LG