Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:12

Р.Обидов: “Ўзбеккино” халқ дардини акс эттирсин


Ўзбеклар ҳаëтига танқидий ëндашилган филмлари билан танилган кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимов “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори этиб тайинланди. Режиссёрни таниганлар ўзбек киносида сал бўлса ҳам ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилмоқда.


Жаҳонгир Қосимов ëзувчи Мурод Муҳаммад Дўст ва шоир Александр Файнберг билан биргаликда ëзган сценарийси асосида суратга олинган "Дев ва пакана" филми билан танилган.

"Дев ва пакана" филми ўзбек шоу дунëсидаги коррупцияни ҳажв қилади.

Филм сценарийси муаллифи Мурод Муҳаммад Дўстнинг Озодлик мухбири билан суҳбатига кўра¸ филмда киноиндустрия ва шоу дунëсидаги девлар ва паканалар аллегория қилинган.

2004 йилда суратга олинган “Дев ва пакана” филми Анападаги “Киношок” фестивалида “Энг яхши эркак роли” учун мукофотни қўлга киритган бўлса, 2007 йилда катта экранларга чиққан “18-квадрат” филми Москвада ўтган “Золотой витязь” кинофестивалида Россия миллий антитеррор қўмитасининг махсус совринини қўлга киритган эди.

Ўз киносида бу муаммолларни батафсил ëритган ва ўзбек киноиндустриясига хос хасталик синдромини яхши билган киночининг ҳеч бўлмаганда бу муаммолар ечимини излай бошлаши кутилмоқда.

55 ёшли Қосимов бундан аввал президент девонида маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар масалалари бўйича масъул ходим ва “Ўзбеккино” бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаб тажриба орттирган.

Бу ҳам унинг кино соҳасини ислоҳ қилиши борасидаги умидларни кўпайтирган.

Ўзбекистонлик таниқли киночи¸ 62 яшар Рустам Обидовга кўра, янги раҳбар олдида ўзбек киноси мавзу доирасини кенгайтириш ва халқ дардини акс эттириш масаласи турибди.

- Биринчи муаммо кино мавзулари ранг-баранглигини таъминлаш билан боғлиқ. Кинолар ҳар ҳил бўлиши¸ бир-бирига ўҳшамаган бўлиши керак. Ҳар бир ижодкор ўзига ҳос ва бошқалардан ажралиб турадиган кинолар яратиши керак¸ дейди суҳбатдош.

Рустам Обидовга кўра, Ўзбекистонда яратилаëтган киноасарларнинг мавзуси¸ грими¸ кийган уст-боши ва ўйнаëтган актерлари бир хил.

- Бир-бирига ўхшайдиган бўлса кимга керак у?! Ҳар бир киночи ўз овози билан ўз дардини, қолаверса халқ дардини айтиши керак. Халқни дарди бир ëқда қолиб, олди-қочдилар ҳақида ҳикоя қиладиган кинонинг кераги йўқ, деди Обидов.

Айни пайтда Рустам Обидов “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори этиб тайинланган Жаҳонгир Қосимов бу муаммоларни ҳал этишига ишонади.

- Биринчидан, у киши яҳши режисер¸ киночилик ва киночилар билан боғлиқ муаммоларни яхши билади. У кишидан яхши ташаббус ва хайрли ишлар кутамиз. Қани кўрайликчи, дейди арқонни узун ташлаган суҳбатдош.

Ўзбекистонлик кинорежиссер Рустам Обидов “Ўзбеккино” мулозимлари сансалорлиги боис Алишер Навоий ҳақидаги кинони суратга ололмаганидан ташвишланган эди.

Обидовга кўра¸ бундай сансалорлик боис 20 йилдан бери Ўзбекистонда бирорта ҳам тарихий мавзудаги кино суратга олинмади.

62 ёшли киночи Рустам Обидов “Менга сен керак”, "Меним ëрим - ëлғончи “, “Совға” филмларини суратга олиб, тижорий муваффақиятга эришган.

Рустам Обидов Тошкентдаги “Усто Мажид – Файз” студиясининг асосчисидир.
XS
SM
MD
LG