Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:42

Қибрисда банк омонатларидан солиқ олиш масаласи муҳокама қилинмоқда


Қибрис ҳукумати мамлакатни молиявий инқироздан қутқаришга қаратилган режа доирасида Қибрис банклари омонатчиларидан солиқ ундириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Сешанба куннинг иккинчи ярмида мамлакат парламентида бу масала овозга қўйилиши хабар қилинган.

Режага кўра, банкдаги омонат пулларининг миқдорида 100 минг евродан ортиқ бўлган омонатчилардан бир марта 9,9 фоизлик солиқ ундирилмоқчи. Омонати миқдори 20 минг евродан 100 минг еврогача бўлган омонатчиларга эса 6.75 фоиз солиқ солиш режаланган.

Европа Иттифоқи молия вазирлари ўтган ҳафта қарзга ботган Қибрисга 10 миллиард евролик фавқулодда ёрдам беришга қарор қилган.

Ёрдам эвазига Қибрис ҳукумати зиммасига бюджет камомадини қисқартириш ва солиқларни ошириш ҳамда банк тизимини тартибга солиш мажбурияти юкланган эди.

Омонатчиларга солинадиган солиқ ортидан Қибрис ҳукумати қарийб 6 миллиард евро миқдорида маблағ йиғишни кўзламоқда.

Аммо, ҳукуматнинг бу режаси оддий қибрисликлар орасида катта баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Депозитларга солиқ солиш талаби нафақат Қибрис, балки Россияда ҳам кескин танқид қилинди.

Россия Президенти Владимир Путин Қибрис банкларидаги депозитларга солиқ солиш ғоясини “адолатсиз, нопрофессионал ва хавфли”, дея атади.

Кўплаб россиялик бойлар ўз маблағларини Қибрисдаги оффшор ҳудудда сақлаб келади.
XS
SM
MD
LG