Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Сурияда кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан "хавотирда"


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Суриядаги тўқнашувларда кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотирда эканини билдирди.

Бош котиб бундай қуролдан фойдаланиш “чидаб бўлмайдиган жиноят бўлишини”ни айтди.

Сешанба куни Сурия ҳукумати ва исёнчилар бир-бирини Алеппо шаҳри ёнида кимёвий қуролдан фойдаланганликга айблашди.

Ҳукуматга қарашли ахборот агентлиги Алеппо шимолидаги Хан ал-Ассад қишлоғига уюштирилган ҳужумда 25 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Алеппога тиббий ёрдам юборишини, бироқ ташкилот у ерда кимёвий қурол ёки бошқа заҳарловчи моддалар ишлатилгани тасдиқлай олмаганини маълум қилди.

Сурия пойтахти Дамашқда эса қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Сешанба куни Саудия Арабистони элчилиги яқинида уюштирилган миномёт ҳужумида уч киши ҳалок бўлди, ўндан ошиқ киши яраланди.
XS
SM
MD
LG