Линклар

logo-print
Миср хавфсизлик кучлари сешанба куни Ливия собиқ президенти Муаммар Қаддафий жияни Аҳмад Қаддаф ал-Дамни ҳибсга олди.

Миср расмийларига кўра, ал-Дам Қоҳирадаги ўз уйида ҳибсга олинган.

Қаддафий жиянини ҳибсга олиш жараёнида унинг тансоқчилари ва полиция ўртасида отишма юз бергани айтилмоқда.

Триполининг Қоҳирадаги махсус элчиси сифатида ишлаб келган Аҳмад Қаддаф ал-Дам 2011 йилда бошланган ва Муаммар Қаддафийнинг тахтдан ағдарилиши билан якунланган қўзғалонлардан сўнг Ливияни тарк этиб, Мисрга келган эди.

Интерпол вебсайтида айтилишича, ал-Дам Ливия ҳукумати тарафидан ҳужжалатларни сохталаштириш, фирибгарлик ва пул ювишда айбланмоқда.

Сешанба куни Миср хавфсизлик кучлари Муаммар Қаддафийга яқин бўлган яна бир мулозим, Ливиянинг Қоҳирадаги собиқ элчисини ҳам ҳибсга олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG