Линклар

Туркия пойтахти Анқарада сешанба куни кечки пайт икки портлаш юз берди.

Портлашлардан бири Адлия вазирлиги олдида, иккинчи эса мамлакат Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислик қилган Адолат ва Тикланиш партияси бош қароргоҳида амалга оширилган.

Гранаталар ёрдамида уюштирилган ҳужумларда бир киши яралангани айтилмоқда.

Туркия Ички ишлар вазири Муаммар Гулер портлашларга террорист гуруҳ масъул эканини айтди. Бироқ вазир ҳужумлар айнан қайси гуруҳ тарафидан амалга оширилганини очиқламади.

Кузатувчилар Анқарадаги портлашларни Туркия ҳукумати ва Қурдистон ишчилар партияси ўртасидаги музокаралар фонида юз берганини урғулашмоқда.

Икки кундан сўнг, 21 март куни қурд исёнчилари етакчиси, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Абдуллаҳ Ўжалан 40 минг киши ўлимига сабаб бўлган низони тўхтатиш таклифи билан чиқиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG