Линклар

Hyundai Engineering & Construction Ўзбекистонда иккита электр станцияси қуради


Жанубий Кореянинг етакчи қурилиш ширкатларидан бири саналган Hyundai Engineering & Construction Ўзбекистонда иккита электрстанция қуриш учун умумий нархи 819 миллион АҚШ долларилик шартномани имзолади.

Шартномага мувофиқ, Талимаржонда иккита 450 мегаватт умумий қувватга эга станция қурилади.

Ширкат мазкур электр станцияларини камида уч йилда қуриб битказишни мўлжалламоқда.

Станциялар қурилиши Осиё тараққиёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда Ўзбекистон ҳукумати тарафидан молияланади.
XS
SM
MD
LG