Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама ўзининг Яқин Шарқ сафари доирасида бугун Исроилга ташриф буюради.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ҳамда президент Шимон Перес билан бўлажак музокараларда Обама Эроннинг ядровий таҳдиди, Суриядаги қуролли тўқнашувлар ҳамда Мисрдаги вазиятни мухокама этиши кутилмоқда.

Яқин Шарққа сафари давомида АҚШ президенти Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Шунингдек, Иорданияга сафар қилиб, Аммонда қирол Абдулло билан музокаралар ўтказади.
XS
SM
MD
LG