Линклар

Қибрис сиёсий етакчилари Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси молиявий ёрдамларини олиш учун маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.

Кеча Қибрис парламенти мамлакатни молиявий инқироздан қутқариш учун Қибрис банкларидаги депозитларга солиқ солиш ғоясига қарши овоз берди.

Аввалроқ, Қибрис ҳукумати мамлакат банкларидаги омонатларга 7 фоиздан 10 фоизгача солиқ солиб, қарийб 6 миллиард евро миқдорида маблағ йиғиш ғоясини эълон қилган эди.

Янги солиқлар Қибрисни молиявий инқироздан қутқариш учун 10 миллиард евро қарз ваъда қилган Европа Иттифоқи тарафидан қўйилган талаблардан бири эди.

Омонатларга солиқ қўйиш ғояси нафақат қибрисликлар, балки мамлакатдаги оффшор ҳудуддан фойдаланиб келган бой чет элликлар, жумладан, россияликлар норозилигига ҳам сабаб бўлганди.

Қибрис ҳукумати энди молиявий жар ёқасида турган мамлакатни қутқаришнинг бошқа йўлларини изламоқда.

Айни пайтда Қибрис Россия молиявий ёрдамига ҳам кўз тикмоқда. Қибрис молия вазири Михалис Саррис Москвада россиялик ҳамкасби билан музокара ўтказди, лекин натижасиз якун топди.
XS
SM
MD
LG