Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:43

Гулнора ишини тадбиркорлар давом эттирадиган бўлди


Ўтган йили Глунора Каримова уюштирган тўйларнинг харажатини тадбиркорлар кўтаргани айтилган эди.
Ўтган йили Глунора Каримова уюштирган тўйларнинг харажатини тадбиркорлар кўтаргани айтилган эди.
“Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми” нодавлат ва нотижорат ташкилотида ўтказилган йиғинда “1000 та никоҳ, 1000 та суннат тўйи” анъанасини давом эттириш масаласи кўриб чиқилди.

Бу анъанани давом эттириш ташаббуси ўзбекистонлик тадбиркорлардан чиққани айтилмоқда.

Шундай ташаббусчилардан бири, “2010 йил Аёли” конкурси финалисти, андижонлик тадбиркор Ҳаётхон Раҳимованинг Озодликка айтишича, “Фонд Форум”нинг ўтган йилги хайрия тўйлари маҳаллий тадбиркорларни хайр-саховат қилишга илҳомлантирган:

- Биз ўтган йили “Фонд Форум” ўтказган тўйларни кўриб ҳавас қилгандик. Мана, Пахтаобод тумани ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ва тадбиркорлар ёрдамида меҳрибонлик уйида тарбияланаётган уч бола ва кам таъминланган оиладан бир болани суннат тўйини ва битта никоҳ тўйини ўтказдик. Бундан туманимиздаги бошқа “йил аёллари” ҳам руҳланди ва ҳар бир туманда шундай хайрия тўйларини ўтказишга қарор қилдик,- дейди тадбиркор Ҳаётхон Раҳимова.



Тадбирокр аёлнинг айтишича, бу таклиф тадбиркорларнинг ўзларидан чиққан ва "Фонд Форум" томонидан маъқулланган.

Хоразм вилоятида ҳам шундай хайрия тўйларини ўтказишга бел боғлаган ташаббускор тадбиркорлар гуруҳи тузилгани ҳам айтилмоқда.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси (Фонд Форум) томонидан 2012 йилда мамлакат бўйлаб 2159 та хайрия тўйи ўтказилган эди.

Озодлик йил давомида бу тўйларнинг қандай ўтказилганини кузатиб борди.

Озодликка гапирган ўзбекистонликларга кўра, бу тўйларнинг асосий оғири маҳаллий тадбиркорларнинг зиммасига тушган.

"Фонд Форум" ташкилоти келинларга асосан Guli брэндидаги (Гулнора Каримовага қарашли-таҳр) никоҳ кўйлакларини текин ижарага бериб турган ва тўй соҳибларига телевизор, болалар велосипеди сингари совғалар топширилган.

Тўйларни ташкил қилиш, уларни ўтказиш, тўй харажатлари маҳаллий корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар зиммасига юклатилган.

Куёвларнинг кўпчилиги бу тўйлардан кўнгли тўлмагани ва умумий тўйдан сўнг ўз уйида қайтадан тўй қилиб бергани ҳақида гапирган эдилар.

Баъзи тўйларда эса куёв топиш мушкул бўлиб қолгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:30 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG