Линклар

Болгарияда олтинчи одам ўзига-ўзи ўт қўйди


Болгарияда халқ қашшоқликдан норози.

Болгарияда халқ қашшоқликдан норози.

Болгарияда сўнгги бир ой ичида олтинчи одам ўзига-ўзи ўт қўйди. Сўнгги воқеа мамлакат шимоли-шарқидаги Ситово қишлоғида содир этилди. Қирқ ёшли ишсиз устига бензин қуйиб ўзига ўт қўйган. У касалхонага жуда оғир аҳволда олиб келинган.

19 февралдан бошланган ўт қўйиш акциялари орқали болгарияликлар мамлакатда авж олган қашоққликка қарши ўз норозиликларини билдирмоқдалар. Ўзига ўт қўйган олти одамдан уч нафари ўлган, қолганлари оғир аҳволда.

Ҳукуматга қарши норозилик намойишларидан сўнг ўтган ойда Бош вазир Бойко Борисов ҳукумати истеъфо беришга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG