Линклар

Исроил президенти Шимон Перес Қўшма Штатлар Эронга ядровий қурол яратишга ҳалақит бериш салоҳиятига эга эканига умид билдирди.

Чоршанба куни Қуддусда АҚШ президенти Барак Обама билан қўшма матбуот анжумани ўтказган Перес Эрон Исроил миллий хавфсизлигига асосий таҳдид эканини таъкидлади.

Обама иккинчи муддат президентликка сайланганидан сўнг биринчи марта Исроилга сафар қилмоқда. АҚШ президенти Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан ҳам музокаралар ўтказади. Шундан сўнг Обама Иорданияга боради ва қирол Абдулла Иккинчи билан учрашади.
XS
SM
MD
LG