Линклар

21 март куни дунёнинг бир қатор давлатларида Наврўз байрами нишонланмоқда.

Ҳар йили ўтказиладиган “Наврўз-тинчлик ва инсонпарварлик байрами” анжумани бу йил Ашхабодда бўлади. Мазкур тадбирда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва минтақа давлатларидан борган делегациялар иштирок этади.

2012 йилда “Наврўз-тинчлик ва инсонпарварлик байрами” анжумани Душанбеда ўтказилган эди. Унда Эрон, Афғонистон, Покистон президентлари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон давлат делегацияси иштирок этган.

2014 йилда мазкур анжуман Афғонистон пойтахти Кобулда ўтказилиши режаланган.

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бу йил наврўз 19 март куни ўтказилди. Тадбир ташкилотчиларига кўра, 21 март куни ёмғир ёғиши кутилаётгани муносабати билан байрамни икки кун эртароқ, яъни об-ҳаво очиқ бўлган куни нишонлашга қарор қилинган.
XS
SM
MD
LG