Линклар

"GM Ўзбекистон" қўшма корхонаси жорий йилнинг январ-феврал ойида Россияга автомобиллар экспорт қилиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга оширди.

2012 йилнинг илк икки ойи давомида Россия бозорига 8905 дона автомобил сотилган бўлса, бу йил шу муддат ичида 12049 дона автомобиль экспорт қилинган. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълум қилган.

2012 йил якунларига кўра, «GM Ўзбекистон» Россияга автомобил экспорт қилиш ҳажми бўйича 10 - ўринни эгаллаган.

Январ ойида 2012 йилда “GM Ўзбекистон” АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияга 2011 йилга нисбатан беш фоизга камроқ экспорт қилингани хабар берилган эди.
XS
SM
MD
LG