Линклар

Миша Ге Сочи Олимпиадасига йўлланма олди


Ўзбекистонлик спортчи Миша Ге.

Ўзбекистонлик спортчи Миша Ге.

Канададаги Лондонда фигурали учиш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге “Сочи-2014” Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг билдиришича, мазкур жаҳон чемпионатида қишки Олимпиада-2014 ўйинларининг дастлабки йўлланмалари ўйналди.

Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида 25 давлатдан келган 34 нафар спортчи қисқа ҳамда ихтиёрий дастурлар бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ҳар икки дастур бўйича 207,50 балл жамғарган Миша Ге Олимпиада ўйинлари йўлламмасини қўлга киритди.
XS
SM
MD
LG