Линклар

Обама: яҳудий маҳаллаларини қуриш тинчлик ўрнатиш уришиларига путур етказади


АҚШ Президенти Барак Обама ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос.

АҚШ Президенти Барак Обама ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос.

АҚШ Президенти Барак Обама Исроил томонидан Фаластин ҳудудларида яҳудий маҳаллаларнинг қурилаётгани на “конструктив” ва на “мақбул”, дея баён қилди. Бу “тинчлик ўрнатиш уринишларига” ҳам ҳисса қўшмайди, деди Обама.

АҚШ президенти бу баёнотни пайшанба куни Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан Ғарбий Соҳилнинг Рамаллоҳ шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида қилди.

Икки етакчи Фаластин билан Исроил ўртасида тинчлик ўрнатилиши мумкин, лекин бунинг учун жиддий муаммолар ҳал қилиниши лозимлигини билдирди.

Обама мустақил Фаластин давлати қурилишини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган ҳолда яҳудий маҳаллари қурилишининг давом этаётгани ҳамда Исроил қамоқларида фаластинликларнинг қолаётгани бу мақсад йўлидаги жиддий тўсиқ эканини эътироф этди.

Обама Рамаллоҳга пайшанба куни Исроилдан вертолётда учиб келди. Яҳудий давлатида Обама бош вазир Бенямин Нетаньяҳу ва бошқа расмийлар билан музокара қилди.

Обама АҚШ Давлат котиби Жон Керри Исроил билан Фаластин ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф қилиш учун кўпроқ вақт сафрлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG