Линклар

“Ўзбекэнерго” ва Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai ширкатлари Толимаржон Иссиқлик электр станциясини модернизациялаш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Шартномага асосан Қашқадарёдаги Толимаржон иссиқлик электр станциясига қиймати 819 миллион долларлик 450 МВтли иккита буғ-газ ускунаси ўрнатилади. Лойиҳа 37,5 ой мобайнида амалга оширилади.

Регнум ахборот агентлигининг билдиришча, Толимаржон иссиқлик электр станциясини модернизациялаш лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 280 миллион долларни ташкил қилади. Унинг 350 миллиони Осиё Тараққиёт банки, 300 миллиони Япония халқаро ривожланиш агентлиги, 250 миллиони Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан берилади. Қолган маблағ эса “Ўзбекэнерго” ҳисобидан олинади.
XS
SM
MD
LG