Линклар

Бишкекда йўқолган ўзбекистонлик қочқиннинг изи топилмаяпти


Шуҳрат Мусин БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги томонидан бошпана изловчи шахс сифатида рўйхатга олинган.

Шуҳрат Мусин БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги томонидан бошпана изловчи шахс сифатида рўйхатга олинган.

Бишкекда йўқолган ўзбекистонлик қочқин Шухрат Мусиннинг изи орадан бир ой ўтганига қарамай топилгани йўқ.

Қочқиннинг рафиқаси Барно Гайбердиеванинг айтишича, Бишкек шаҳар Свердлов туман милициясининг қидирув ишлари натижа бермаяпти.

Шуҳрат Мусин 2013 йилнигнг 18 февралида бедарак йўқолган эди. У 2008 йилдан бери Бишкекда қочқинликда яшаб келган.

29 ёшли Шуҳрат Мусин 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан таъқиб қилингани ва шу сабабли ватанини тарк қилишга мажбур бўлгани айтилади.

2011 йилда Ўзбекистон томони Шуҳрат Мусинни Тошкентга топшириш талаби билан Бишкекка сўров юборган. Бироқ Қирғизистон Бош прокуратураси бу талабни рад этган. Бишкеклик ҳуқуқ фаоллари Мусин Ўзбекистон махсус хизмати томонидан ўғирлаб кетилгшан бўлиши мумкин, деган тахминни олға сурмоқда.
XS
SM
MD
LG