Линклар

logo-print

БМТ Сурияда кимёвий қурол ишлатилгани тўғрисидаги маълумотни текширишга тайёр


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Сурияда низолашаётган томонлардан бири кимёвий қурол қўллагани юзасидан тарқатилган маълумотларни ўрганишга тайёр эканини билдирди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг чоршанба куни билдиришича, бундай илтимос билан Сурия ҳукумати мурожаат қилган. Сурия ҳукумати президент Башар Асадга қарши чиқаётган қуролли мухолифат Алеппо шаҳри яқинида кимёвий қурол қўллаган бўлиши мумкинлигини иддао қилаётир. Мухолифат эса кимёвий қурол ҳукумат кучлари томонидан қўлланилганини айтмоқда.

БМТ Бош котиби халқаро ташки лот экспертлари имконият пайдо бўлиши биланоқ ишга киришишларини билдирди. Бан Ки Мун низолашаётган ҳар икки томоннинг халқаро экспертлар билан ҳамкорлик қилиши терговнинг асосий шарти эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG