Линклар

“Мемориал” яна тинтув қилинди


Бугун Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотини қайта тинтув қилиш учун келишди.

“Мемориал” раҳбариятининг Интерфаксга айтишича, прокуратура, Адлия вазирлиги, солиқ инспекцияси ходимларидан иборат махсус гуруҳ ташкилот бўлимларидан бири “Москва меморили” да тинтув ўтказган.

Россиядан олинган хабарларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат бўйлаб юзлаб нодавлат ташкилоти идораларида тинтув ўтказмоқда.

Терговчилар тинтув нодавлат ташкилотлари амалдаги қонун доирасида ишлаётганини текшириш мақсадида амалга оширилаётганини важ қилиб кўрсатган.

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши мамлакат бош прокуратурасига мактуб йўллаб, нодавлат ташкилотларидан шикоятлар тушаётганини билдирди. Кенгаш вакили Павел Чиковга кўра, пайшанба куни икки мингга яқин ташкилот идорасида тинтув ўтказилган.
XS
SM
MD
LG