Линклар

Жорий йилнинг 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси нархи ўртача 7,4 фоизга оширилади.

“Ўзбекэнерго” ширкатининг билдиришича, 1 кВт/соат электр энергиясининг қиймати аҳоли учун 104,4 сўмдан 112,2 сўмгача кўтарилади.

Газ ўрнига электр ишлатиладиган уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи 52,2 сўмдан 56,1 сўмгача ошади.

Ўзбекистонда электр энергиясининг нархи сўнгги марта 2012 йилнинг 1 октябрида ошган эди.

Шу кунларда мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида электр чекловлари давом эттирилиб, аҳоли кунига фақат маълум соатгина энергия билан таъминланмоқда.
XS
SM
MD
LG