Линклар

Бугун Бунёдкор стадионида Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипталар сотиш яна бошланди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси Twitterдаги расмий саҳифаси орқали хабар қилишича, чипталар сотуви фақат соат 11:00дан 13:00гача амалга оширилади.

Дастлаб Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипталар 15 март куни сотувга чиқарилиши айтилган эди. Кейинчалик бу сана 18 март кунига ўзгартирилди.

Душанба чипта сотилаётган пайт минглаб футбол ишқибозлари орасида юзага келган тиқилинчни тартибга солиш вақти махсус хизмат кучлари ишга солингани ва футбол ишқибозларига нисбатан “дубинкалар” қўлланилиб, бир неча киши ҳибсга олингани хабар қилинган эди.

Кейинчалик чипта сотиш уч кунга тўхтатилгани хабар қилинди.

Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Ливан ўйинига жами 28 минг 300 та чипта чиқарилган. 18 март куни эса 6000 мингта чипта сотилган.
XS
SM
MD
LG