Линклар

logo-print
21 март куни Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги Хатлон вилоятининг Шўробод тумани Дўлоба қишлоғида маҳаллий аҳоли билан қуролли афғон фуқаролари ўртасидаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди.

Воқеа 21 март куни кечги соат 6 ларда содир бўлган.

Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, қуролланган уч нафар афғонистонлик Дўлоба қишлоғидаги тўрт фуқарони гаровга олган.

Қуролли гуруҳ Афғонистонга қайтаётган пайти гаровдаги тожикистонликлар қаршилик кўрсатгани натижасида отишма юз берган ва уч афғонистонлик ҳамда бир дўлобалик фуқаро ҳалок бўлган.

Афғонистонлик қуролланган шахслар контрабанда билан шуғулланиб келгани айтилаяпти.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасидаги манба Озодликнинг тожик хизматига Дўлобада отишма содир бўлганини тасдиқлади.

Манбага кўра, ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилаяпти.

Дўлобалик маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, қуролли афғон фуқаролари тожикистонликларни гаровга ўғирлаб, кейин пул талаб қилиш ҳолатлари кузатиб турилади.
XS
SM
MD
LG