Линклар

“Баҳо шакар” лақаби билан танилган тошкентлик тадбиркор 36 ёшли Баҳодир Каримжоновга нисбатан Жиноят кодексининг “солиқ тўлашдан бўйин товлаш”, “мансаб ваколатини суистеъмол қилиш” каби жами 7 та моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ўзбекистондаги шакар бизнесини ўз назоратида ушлаб келган Баҳодир Каримжонов ҳозирда мамлакатдан қочиб, Дубайда яшаётгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Жиноят ишлари бўйича суди Каримжоновни сиртдан қамоққа олиш борасида ажрим чиқарган ва тадбиркорга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG