Линклар

Бирмадаги тўқнашувда 20 киши ҳалок бўлди


Бирмада мусулмонлар ва буддойилар ўртасидаги тўқнашувда ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди.

Мейтила шаҳрида мусулмонларга қарашли бир қанча уйлар ва камида бешта масжидга ўт қўйилган.

Маълумотларга кўра, тахминан олти минг киши ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

Тартибсизликлар чоршанба куни заргарлик дўкони эгаси билан харидор ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг бошланган.

БМТнинг Бирма бўйича вакили Вижай Намбиёр ва АҚШнинг Бирмадаги элчиси Дерек Мичелл ушбу зўравонликлардан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG