Линклар

Душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда ўзбекларнинг ҳам ўз юртида¸ ҳам хорижда ижтимоий-иқтисодий¸ қолаверса ирқий камситиш нишонига айланиб қолгани сабаблари ҳақида суҳбатлашдик.

Душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда ўзбекларнинг ҳам ўз юртида¸ ҳам хорижда ижтимоий-иқтисодий¸ қолаверса ирқий камситиш нишонига айланиб қолгани сабаблари ҳақида суҳбатлашдик.

Россиянинг Омск шаҳридан Озодликка сим қоққан андижонлик Дилшодбекнинг айтганлари¸ OzodlikOnline янги мавзусини белгилади.

“Шаҳарнинг Березовский кўчасида жойлашган Триумф супермаркети қоровуллари бу ерга харид қилгани келган ўзбекларни дўкон ичкарисига қўймаяпти¸ эшикдан ҳайдаб юбораяпти”¸ дея хабар берди ўзбекистонлик муҳожир.

Бу хабар Озодликка айнан БМТ томонидан Ирқий дискриминацияга қарши халқаро кураш куни сифатида нишонланадиган 21 март куни етиб келди.

- Ўзбеклигим шундоққина кўриниб турадику. Ўта оқ эмасман. Ўзбеклар русларга қараганда сал қорароқ бўлади. Қош-қовоғимиз қора. Қолган миллатлар ўтиб кетаверади. Озиқ-овқатнинг ҳамма тури билан таъминланган жуда катта магазин. Шу ерга киргизмайди. Сабабини сўрасам, айтишмайди, лекин киритишмайди¸ деди Дилшодбек.



Бу суҳбат ортидан Озодлик ўтказган суриштирув натижасида Триумф супермаркетига ўзбек муҳожирларининг киритилмаëтгани дўкон маъмурияти томонидан тасдиқланди ва супермаркет ходимлари бундай ҳаракат “ўзбекистонликларнинг ўғирлик қилиш ҳоллари жуда кўпайиб кетгани” билан изоҳланишини таъкидлади.

Ирқий¸ ижтимоий ва иқтисодий камситишнинг яққол намунаси бўлган бу ҳодиса¸ нега ўзбекистонликлар ҳам ўз юртида¸ ҳам хорижда муттасил камситишларга дуч бўлмоқда¸ деган кенг мавзу ҳақида ўйлаб кўришга ундади.

Зотан¸ бугун ўзбек нафақат оқ-сариқ рус ëки бошқа миллат вакиллари¸ балки¸ биринчи навбатда¸ ўз юртида ўзбеклар томонидан камситилмоқда.

Ўзбекистонда шаҳарликнинг қишлоқликни¸ бойнинг камбағални¸ оқ-сариқнинг қорамағизни¸ новчанинг бўйи пастни¸ эркакнинг аëлни камситиши кундалик нормага айланиб кетмаганми?

Ана шундай камситишдан арз қилиб бирор ўзбекнинг маҳкамага мурожаат қилганини эслайсизми?

Прописка¸ чиқиш визаси¸ четга чиққанлар ҳақида маълумот тўплаш каби “легитим амалиëт”га айлантирилган сиëсатнинг ўзи аслида ўзбекистонликларни камситишга қаратилган эмасми?

Ўз юртидаги камситишлардан қочиб ўзга юртлардан насибасини излаëтган миллионлаб ўзбеклар бегона юртларда ўз шаъни¸ қадри ва ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга қодирми?

Ирқий дискриминация¸ қолаверса камситишнинг бошқа барча кўринишлари халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра жиноятга тенглаштирилганини биласизми?

Сиз ўз ҳаëтингиз давомида камситишнинг қайси кўринишига энг кўп дуч келгансиз?

Сизни кимдир ирқингиз¸ терингизнинг ранги¸ ëхуд кўзингизнинг шаклига қараб камситса¸ ўзингизни қандай тутасиз?

Ўзингизчи¸ бошқаларни ташқи кўринишига қараб камситганмисиз?

Асрлар давомида ирқий¸ ижтимоий-сиëсий¸ иқтисодий ва маданий жиҳатдан камситиб келинган қора танлилар ўз қаддини тиклаб¸ дунëнинг энг қудратли давлатига ўз президентини вакил қилган 21-асрда нима учун ўзбеклар тобора дискриминациянинг барча кўринишларига нишон бўлмоқда?

Ўзбекларнинг кўпинча камситилувчи эмас¸ балки камситувчига тарафкашлик қилиши¸Сизнингча¸ ниманинг ифодаси?



25 март Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган OzodlikOnline жонли¸ интерактив мулоқотида ана шу саволларга жавобингиз билан бевосита иштирок этинг¸ ўз ҳаëтий тажрибангиз¸ кўрган-кечирганларингиз ҳақида ҳикоя қилинг!

Бунинг учун Озодликнинг Ozod Skype va OzodlikOnline Skype манзилларига қўшилмагана бўлсангиз¸ дарҳол қўшилинг ва Skype орқали дастуримиз меҳмони бўлинг!







OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG