Линклар

"Гулноранинг Маданият вазирлиги"


Uzbekistan - "Wedding" a painting by People's Artist of Uzbekistan, professor Gofur Qodirov, 26Jul2011

Uzbekistan - "Wedding" a painting by People's Artist of Uzbekistan, professor Gofur Qodirov, 26Jul2011

Ўзбекистонда Маданият вазирларининг қўлқоп каби тез алмашиш фонида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова васийлигидаги “Ўзбекистон маданияти ва санъати” форумининг тадбирлари ярқираб кўринмоқда.

“Ўзбекистон маданияти ва санъати” форумининг 2013 йил 27 мартдан 18 апрелга қадар бутун республика бўйлаб ўтказилаëтган “Ҳаёт учун!” тадбирида қатнашаëтган Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ëқубов назарида Гулнора Каримованинг бир ўзи ўнта Маданият вазирлигининг ишини бажармоқда.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида қатнашган Ғуломжон Ëқубов Гулнора Каримованинг Маданият вазиридан ҳам кўпроқ иш қилаëтганини таъкидлади.

"Қурултой"да Швейцариядан туриб қатнашган таҳлилчи Олима Набизода Ғарб матбуотида Гулнора Каримова ҳақида чоп қилинган мақолаларда бу тадбирларга сарфланган маблағларнинг шаффоф эмаслиги таъкидланаëтганига эътибор қаратди.

"Қурултой"га Тошкентдан туриб исми айтилмаслиги шарти билан қўшилган мусиқачи “Така бўлсин сут берсин” деган мақолни ишлатиб¸ "Гулнора Каримованинг саховатпешалиги бўлмаса¸ ўзбек маданияти таги тешилган кема каби сувга ғарқ бўлади"¸ деган фикрни билдирди.



"Қурултой"нинг бошқа иштирокчилари эса¸ бир шахснинг садақасига қараб қолган маданиятнинг ғариблиги борасида мушоҳада юритишди.

"Қурултой" эшиттиришини тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG