Линклар

АҚШ Аэронавтика ва фазо тадқиқотлари миллий бошқармаси - NASA ўз объектларига Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатлар фуқароларини киритмаслик ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда NASA директори Чарлз Болденга таянган ҳолда ИТАР-ТАСС хабар тарқатди.

Маълумотда айтилишича, 16 март куни Вашингтондаги Даллас аэропортида. NASAда шартнома асосида ишлаган хитойлик Бо Цзяня қўлга олинган. Цзяня ахборот технологияларига оид муҳим ҳужжатларни АҚШдан олиб чиқиб кетишга уринганликда айбланмоқда.

Мазкур воқеадан сўнг Хитой, Мянма, Эритрея, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, Судан ва Ўзбекистон фуқароларининг NASA объектларига киришига тақиқ жорий этилди.

NASA раҳбарияти бундай чоралар миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан қўлланганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG