Линклар

Ўзбекистон президентининг саломатлиги ёмонлашгани тўғрисидаги хабар рад этилди


Мухолиф нашрларнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов пайшанба куни инфарктга чалингани тўғрисида тарқатган хабарлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти маъмуриятидаги манбага таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар берди.

“Ўзбекистон президенти ҳар доимгидай аъло даражада ва қандайдир бир ўзини нохуш сезиш аломатларига эга эмас”, деб билдирган президент маъмуриятидаги манба агентликка.

75 ёшдаги Ислом Каримов саломатлиги ёмонлашгани тўғрисидаги хабарлар бундан авваллари ҳам Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбек мухолифати нашрларида пайдо бўлган, аммо бу хабарлар ҳам тасдиқланмаган эди.
XS
SM
MD
LG