Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама жума куни Иорданияда яшаётган юз минглаб суриялик қочқинлар муаммоларини ҳал этиш учун 200 миллион доллар ажратишга ваъда берди.

Иордания пойтахти Аммонда қирол Абдулла Иккинчи билан ҳамкорликда матбуот анжумани ўтказган Обама АҚШ Конгрессидан бу маблағни Иорданияга ўтказиб беришни илтимос қилишини айтди.

Икки йилдан бери Сурияда ҳукумат ва мухолифат ўртасида давом этаётган тўқнашувлар натижасида Иорданияга 460 минг суриялик қочиб ўтган.

Барак Обама Исроил ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидан сўнг Иорданияга келди. Иордания унинг Яқин Шарқ мамлакатларига сафари доирасида ташриф қилиши режаланган сўнгги давлатдир.
XS
SM
MD
LG