Линклар

Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу Ғазо минтақаси қамалини ёриб ўтишга ҳаракат қилган кема Исроил ҳарбийлари томонидан ишғол қилинган пайтда фаластинпараст турк фуқароларидан тўққиз нафари ўлдирилгани учун Туркиядан расман кечирим сўради.

Хабарларга қараганда Нетеняҳу Туркия Бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон билан телефон суҳбати чоғида ўз мамлакати ўзрини билдирган. Телефон суҳбати ўтказилишига эса АҚШ президенти Барак Обама кўмаклашган. Нетеняҳу ўлдирилган турк фуқаролари оилаларига товон пўли тўланишига розилик билдирган.

2010 йилда Фаластинликларга инсонпарварлик ёрдами олиб бораётган кемалар Исроил ҳарбийлари томонидан ишғол қилинган эди. Шундан сўнг Туркия Исроилдаги элчисини чақиртириб олган.
XS
SM
MD
LG