Линклар

Профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев америкалик боксчи Майк Шеппардни жангнинг биринчи раундидаёқ нокаут қилди.

Жанг Германия пойтахти Берлиндаги Universal Hall аренасида 22 март куни уюштирилаётган бокс кечаси доирасида бўлиб ўтди.

Руслан Чагаева ва Майк Шеппард ўртасида 10 раунд давом этиши керак бўлган жанг 1 раунднинг иккинчи дақиқасидаёқ нокаут билан якун топди.

Бу Руслан Чагаевнинг 2011 йил август ойида жаҳон чемпионлиги камарини россиялик рақиби Александр Поветкинга ютқазиб қўйиши ортидан қозонган тўртинчи ғалабасидир.
XS
SM
MD
LG