Линклар

Покистон шимолидаги Панжоб вилоятида автобус ҳалокати оқибатида камида ўттиздан кўп одам ҳалок бўлди, яна шунча одам жароҳатланди.

Ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин. Хабарларга кўра, ҳайдовчи катта тезликда кетаётган автобусни бошқара олмай қолган.

Покистонда автобус ҳалокатлари кўп кузатилади. Ўтган ҳафтада Покистон шимолидаги Ҳайбар-Пахтунхва минтақасида ҳарбий ҳизматчиларни ташувчи автобус ҳалокатга учраши оқибатида 24 одам ҳалок бўлган эди.

Равалпинди шаҳридан Гилгитга йўл олган автобус йўлда жарликка ағдарилган.Автобус тоғли йўлда кетаётган пайтда хатарли бурилишда ҳайдовчи автобусни бошқара олмай қолган.
XS
SM
MD
LG